Тошкентда 200 доллар пора олган ўқитувчига суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
05 Июнь
16627Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирининг 200 доллар пора билан қўлга тушган ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган мактаблардан бирида фаолият олиб борадиган ўқитувчи аёл фуқаронинг ишончига кириб, уни ўзи ишлайдиган мактабга ишга киритиб қўйиш мақсадида 200 доллар пора олаётган пайтда қўлга тушган.
“Фаолиятим давомида бу биринчи марта содир бўлди, мен бу ишга беихтиёр аралашганман. Ҳеч қачон бундай нарса бўлмаган, бу биринчи ва охирги марта. Мен чуқур афсусдаман ва барчадан кечирим сўрайман”, дейди аёл.
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди аёлни айбдор деб топди ва бир йил муддатга давлат таълим муассасаларида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилди, шунингдек, унга 2 йил-у 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўқитувчи 2 минг доллар пора билан қўлга тушганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь