Тошкентда 2 соат газ бўлмайдими?
Жамият
−
26 Январь 2022
10264Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри 2 соат ичида тўлиқ газ таъминотидан узлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш учун QALAMPIR.UZ Энергетика вазири Матбуот котиби Эльмира Бекмуродова билан боғланди.
Эльмира Бекмуродовага кўра, пойтахтда газ таъминоти тўлиқ тўхталиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.
“Лекин айтиб ўтишимиз керакки, соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босими бироз пасайиши кузатилиши мумкин. Айни пайтда газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соат 17:00 дан кейин газ босими нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилади.
“Конец света”
Кеча, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
LiveБарчаси