Тошкентда 19 ёшли қиз ваъдасини бажармаган йигитининг Lacetti`сини ёқиб юборди

3-саҳифа

image

Кеча, 19 сентябрь куни Тошкентнинг Учтепа туманида қиз у билан турмуш қуришни ваъда қилиб, сўзининг устидан чиқмаган йигитнинг автомобилини ёқиб юборди.

Соат 04:10 да Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 11-кварталда 19 ёшли Қашқадарё вилоятилик Ситора Г. томонидан 23 ёшли Қашқадарё вилоятилик Асилбек Н.га тегишли бўлган Lacetti Gentra русумли (давлат рақами 01 A 149 LB) автомобиль ёқиб юборилган.

Тошкент ИИББнинг маълум қилишича, тергов олди текширувлари давомида вақтинчалик Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Ситора Г. ва жабрланувчи ўртасида маълум вақт муҳаббат бўлгани аниқланган.

Асилбек кейинчалик Ситорага уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган. Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

1196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг