Тошкентда 15 яшар қизни зўрлаган ўқитувчи ва икки дўсти қамалди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь 2021
67386Аввалроқ, Тошкет шаҳри Миробод туманида жисмоний тарбия ўқитувчиси икки дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлагани ҳақида хабар бергандик.
Жорий йилнинг 27 апрель куни 30 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Анвар Х., кейинчалик эса унинг икки нафар таниши – Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г. 15 ёшли 8-синф ўқувчисига жинсий тажовуз қилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан очилган жиноят иши судда кўриб чиқилди. Суд ҳукмига мувофиқ ўқитувчи 4 йилга, дўстлари эса 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
“Немолчи” лойиҳасининг маълум қилишича, қизнинг онаси эса суд қароридан рози эмас.
Қайд этилишича, ўқитувчи ва унинг шериклари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси (18 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жазоланган. Қизнинг онаси улар Жиноят кодексининг 118-моддаси билан (бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш) бўйича қамалиши керак деб ҳисобламоқда.
Хабарда таъкидланишича, аёл ушбу иш доирасида охиригача курашишга қарор қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь