Тошкентда ўқитувчи икки дўсти билан 15 яшар қизни зўрлади
3-саҳифа
−
06 Август 2021
84315Тошкетда жисмоний тарбия ўқитувчиси икки дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлади. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 27 апрель куни 15 ёшли 8-синф ўқувчисига нисбатан 30 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Анвар Х., кейинчалик эса унинг икки нафар таниши – Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г. томонидан жинсий тажовуз қилинган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича 30 апрель куни гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, 5 май куни Анвар X.гa нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айблов тақдим этилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г. терговдан яширинганликлари сабабли жорий йилнинг 20 май куни жиноят ишининг уларга нисбатан қўзғатилган қисми алоҳида юритиладиган бўлган.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 1 июнь куни ушбу шахслар ҳам қўлга олиниб, жиноят ишига жалб қилинган. 30 июнь куни Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича айблов тақдим этилди. Шу куннинг ўзида дастлабки тергов якунланиб, жиноят иши судга оширилган.
LiveБарчаси