Тошкентда 15 яшар бола бошқарган “Камаз” автобус билан тўқнашди
Жамият
−
20 Март 2020
9763Бугун, 20 март куни соат 16:30 лар атрофида Олмазор тумани “Тошкент ўйинчоқлари” заводи бекатида оғир юк машинаси ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар берди.
Дастлабки хулосаларга кўра 8-автобус саройи тасарруфидаги 109-йўналишда қатновчи, Р.Миртиллаев бошқарувидаги Isuzu русумли автобус бекатда ҳаракатсиз ҳолатда бўлган.
2004 йилда туғилган (15 ёш) Б.К бошқарувидаги “Камаз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида ёнлаб ўтаётган вақтда автобуснинг чап ён қисмига урилган.
Ушбу тўқнашув натижасида 2 киши жароҳатланган ва ўз вақтида шифохонага етказилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси воқеа жойида баённома расмийлаштирган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь