Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
28 Апрель 2023 11729 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани КҲАЙ - Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада оммавий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.

Айтилишича, кеча, 27 апрель куни соат 13:40 ларда “КамАЗ”, Isuzu, Hоwо, “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга “КамАЗ” русумли автоулов чорраҳага яқинлашаётган вақтда машинанинг тормоз тизимида носозлик юзага келгани сабаб бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомашинасидаги йўловчи тан жароҳати олган. У шифохонага олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель