Тошкентда ҳомиладор аёлнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоссесида Nexia-3 ҳайдовчиси ҳомиладор аёлни уриб юборган эди.

Маълум бўлишича, эркак йўл ва об-ҳаво шароитлари туфайли пиёдалар ўтиш йўлагидаги аёлни уриб юборган. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ олган жароҳатлари сабаб вафот этган. Ўлимидан олдин дунёга келтирган чақалоғи ҳам узоқ яшамаган.

Суд-тиббиёт экспертизаси ҳам аёл ва чақалоқнинг ўлимига йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳатлар сабаб бўлганини аниқлади. Ҳайдовчининг айби воқеа жойидан олинган баённомалар ва экспертиза хулосалари билан исботланган.

Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг эркак жабрланувчини Damas'да шифохонага олиб боргани, шунингдек, у марҳумнинг яқинларига етказилган моддий зарарни ҳам қоплаганини айтиб, суддан енгил жазо тайинлашини сўраган.

Марҳуманинг онаси ҳам судланувчига ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб, суддан айбланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашини сўраган.

Жорий йилнинг 11 июль куни судья Анвар Икромов судланувчини 266-модданинг 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича айбдор деб топди. Айбланувчи уч йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бироқ судья унинг айбига иқрор бўлгани, ёши, оилавий шароити, судланмагани ва ҳайдовчига берилган ижобий маълумотномаларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан ҳукмни уч йиллик шартли жазо билан алмаштирди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Тошкент жиноят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг