Тошкентда ҳибсга олинган депутат вояга етмаган болани зўрлаганликда гумонланмоқда
3-саҳифа
−
16 Апрель
33070Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Аэронавтика Федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати, Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, сиёсатшунос ва жамоатчилик фаоли Нуриддин Зайнитдинов 13 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.
“Сукут сақлама” лойиҳасининг маълум қилишича, Зайнитдинов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, ҳибсга олинган.
"Жиноят қурбони 14 ёшли ўсмир бўлиб, унинг ота-онаси жиноят ҳақида ички ишлар органларига хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг тасдиқлашича, депутатга ушбу модда бўйича жиноий иш қўзғатилган", дейилади хабарда.
LiveБарчаси