Тошкент жаҳон бокс юлдузларини кутмоқда
Спорт
−
23 Август 2023
10156Тошкент Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) йиллик 61-Конвенциясига мезбонлик қилади ва тадбирга бир қатор бокс юлдузлари келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, WBC мутасаддилари ташкилот аъзолигига қабул қилинганига ҳали кўп вақт бўлмаган Ўзбекистонга Бутунжаҳон бокс Кенгашининг йиллик 61-Конвенцияси мезбонлигини ишониб топширган.
WBC Конвенцияси бир йилда бир маротаба ўтказилиб, унда ташкилотга аъзо икки юзга яқин давлатдан расмий вакиллар, таниқли промоутерлар, собиқ ва амалдаги WBC чемпионлари, умуман олганда, профессионал бокс оламининг энг машҳурлари жам бўлади.
Бу галги тадбирга бир қатор жаҳон бокс юлдузлари келиши кутилмоқда.
WBC 61-Конвенцияси 12-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ норасмий манбаларга кўра тадбирга афсонавий Майк Тайсон келиши мумкинлиги хабар қилинганди. 5 кун давом этадиган тадбир доирасида профессионал бокснинг ҳар бир вазн тоифасида сара ва номдор боксчиларнинг чемпионлик жанглари ҳам ташкил этилади.