Тайсон яна жанг қилмоқчи
Спорт
−
18 Ноябрь 2024 19432 1 дақиқа
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Майк Тайсон фаолиятини якунламоқчи эмас ва навбатдаги жангини 2025 йилда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тайсон вакили ТАССга маълум қилди.
16 ноябрь куни боксчи саккиз раундлик жангда блогер Жейк Полга ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ютқазди.
“Майк ҳали ҳам бокс тушишни хоҳлайди. У навбатдаги жангини 2025 йилда ўтказиши мумкин. Биз унинг рақиби билан муаммоларни кейинроқ кўриб чиқамиз”, дейди Тайсоннинг вакили.
Маълумот учун, темир Майк 58 ёшда. Унинг ҳисобида 50 ғалаба (44 та нокаут) ва 7 та мағлубият бор. У иштирокидаги яна иккита жанг ўтказилмаган деб топилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь