Тошкент вилоятидаги ўрмонзорларда ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида жойлашган  бир неча ўрмонзорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, айни дамда ёнғин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.

Ёнғин сабаблари, оқибатлари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

“Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида дала майдони ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ўрмонзор Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг