Тошкент вилоятидаги туғуруқхонада 26 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2023
11336Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 26 ёшли ҳомиладор аёл туғуруқхонада вафот этгани, унинг эри бунда шифокорларни айблаётгани айтилган видеомурожаат тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 26 ёшли М.Қ. Янгийўл шаҳридаги туғуруқ муассасасига шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси йўлланмаси билан мурожаат қилган. У ўша куни “ҳомиладорлик-2, 31-32 ҳафта, муддатидан аввалги туғуруқ хавфи” ташхиси билан қабул қилинган.
Марказда бемор зарур текширувлардан ўтказилиб, даво чоралари олиб борилган. Унга инфекционист ва хирург кўриклари ташкил этилиб, ошқозон-ичак фаолияти бузилиши қайд қилинган. УТТ текширувида бачадон нормотонусда, жигар ва ўт пуфаги фаолияти нормал экани ташхисланган.
Шундан сўнг ҳомиладор аёл ундан хабар олгани келган турмуш ўртоғи билан учрашган.
Палатага қайтганидан сўнг, кутилмаганда аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳушидан кетган. Кўрсатилган реанимацион шошилинч тиббий ёрдам чораларига қарамай, беморда биологик ўлим ҳолати юз берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эгизак фарзандларни дунёга келтирган 19 ёшли аёл вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь