Тошкент вилоятидаги 13 та ёдгорликка зарар етказилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг бир неча ҳудудида ўтказилган текширувлардан сўнг, 13 та ёдгорликка 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, текширишда бир қатор ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланган.

Хусусан:

  • Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V – VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 метр куб қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд сўм;
  • “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 метр куб қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 млрд сўм;
  • Паркент туманида “Қоравултепа” ёдгорлигининг 941 метр куб қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 метр куб қисми бузилиб, жами 16,4 млрд сўм;
  • Пискент туманида “Мингтепа” (миль. авв. V аср) ёдгорлигининг 7000 метр куб қисми бузилиб, 231 млрд сўм;
  • Оҳангарон туманида “Думгалактепа” (V - VI асрлар) ёдгорлигининг 658 метр куб қисми техника ёрдамида қазилиб 21 млрд сўм;
  • Юқоричирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V - VII асрлар) ёдгорлигининг 43 метр куб қисми текисланиб 1,3 млрд сўм;
  • Ўртачирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 метр куб қисми бузилиб, 1,7 млрд сўм;
  • Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III - VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 метр куб қисми бузилиб, 1,2 млрд сўм зарар етказилган.

Жами 13 та ёдгорликка 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, айни дамда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташлангани ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирлангани оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти ёдгорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг