Тошкент вилоятида йўл ҳақи ошди

Жамият

image

Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифлари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу вилоят шаҳарларида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилган.

Унга кўра, автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм (аввал 1000 сўм эди), йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм  (1500 сўм эди) этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида, Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорида шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг, жумладан, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмларнинг қимматлашгани муносабати билан, транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўриб ишлашини олдини олиш мақсадида йўл ҳақи тарифлари ўзгариши қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти йўл ҳақи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг