Тошкент вилоятида уй ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
07 Февраль
7783Бугун, 7 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:22 да Юқори Чирчиқ тумани “Ийк-Ота” МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ўчириш экипажлари ёнғин жойига соат 16:29 да этиб бориб, аланга соат 16:37 да ўраб олинган ва соат 16:47 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин содир бўлганди.