Тошкентда тикувчилик корхонасида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 27 январь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 27 январь куни соат 21:33 да Учтепа тумани, “Тақачи” МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган ва соат 01:41 да ўчирилган.

Билдирилишича, воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маcъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City ҳудудидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг