Тошкент вилоятида уч киши ҳайдовчини пул учун ўлдириб кетди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2022
12376Тошкент вилоятида уч киши ҳайдовчини пул эвазига қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шасутдинов маълум қилди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 23:00 ларда фуқаролар 199 1йилда туғилган А.Нуриллаев (судланган, ишсиз), 2003 йилда туғилган Д.Шайманов (судланган, ишсиз) ва 2003 йилда туғилган Д.Хамраев (11-синф ўқувчиси) ўзаро жиноий тил бириктириб, Сирдарё-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро 1996 йилда туғилган А.Эрназаров билан уларни Бўстонлиқ тумани ҳудудига олиб бориб келишга кўндириб, унинг Lacetti русумли машинасига ўтирган.
Улар машинада почта сифатида олинган 14 млн сўм пул маблағи борлигини билгач, А.Эрназаровни алдов йўли билан Қуйичирчиқ тумани, Толовул маҳалласи ҳудудига олиб боришган, пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, уни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдиришган.
14 октябрь куни вилоят прокуратураси томонидан А.Нуриллаевга ва бошқаларга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и, п” бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.