Тошкент вилоятида туризм “Олтин ҳалқа” асосида ривожлантирилади

Жамият 2697
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳри “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси асосида ривожлантирилади.

Шунингдек, Паркент туманининг “Кумушкон” МФЙ ҳудудида “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади.

Шунга кўра, қарор билан “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси ҳамда “Кумушкон” туризм қишлоғини ташкил этиш чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

“Олтин ҳалқа” туризм концепциясининг асосий вазифаларидан бири ҳудуддаги туристик масканларда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадини оширишдан иборат.

Қарор билан Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра 45 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, 1523 та янги иш ўрни яратилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1
t
×