Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдоси тўхтатилди
Local
−
23 November 2019 4959 1 minute
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида қонунга хилоф равишда хорижий валюта савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.
Туманнинг “Гулистон” маҳалласида фуқаро С.О. икки нафар шериги билан фуқаро О.А.га 180 минг Туркманистон манатини 18 минг АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан ЖКнинг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All