Тошкент вилоятида массаж салони ниқоби остидаги фоҳишахона фош қилинди

3-саҳифа 22772
image
-

Ижтимоий тармоқда реклама қилинган Тошкент вилоятидаги “массаж салони” аслида фоҳишахона эканлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Ўтказилган суриштирувлар натижасида “Гулноза” исмли шахс (Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган Г.М.) Instagram ижтимоий тармоғи орқали “массаж салон” эълони ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланувчи шахсларга мижоз топиб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Сўнг тезкор тадбир ўтказилиб, Г.М. “фоҳишаликни касб қилиб олган” 1993 йилда туғилган У.Н. ва 1987 йилда туғилган А.Н.га жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиб, бунинг эвазига 350 минг сўм, фоҳишалик билан шуғулланувчи икки шахс эса мижоздан 800 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан 1 млн 150 минг сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1256
Рейтинг: 3
t
×