Тошкент вилоятида Laсetti юк поезди билан тўқнашди
Жамият
−
25 Апрель 2021
15379Бугун, 25 апрель куни Тошкент вилоятида юк поезди ва Laсetti тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда Тошкент минтақавий темир йўл узели маълум қилди.
ЙТҲ сооат 05.55 да “Далагузар”-“Назарбек” перегони, 3367-километр 7 пикетдаги переездда содир бўлган. Laсeтti автомобили 2015-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган.
Қайд этилишича, бу қўриқланмайдиган переезд ҳисобланади, кесишмада йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва светафор ўрнатилган.
“Светафорнинг қизил чироғи ёниб туришига, тўхташ сигнали ишлашига, ҳатто тўхташ белгисига ҳам эътибор бермасдан Laсeтti автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 116, 117 ҳамда 119-бандларида кўрсатилган қоидаларни қўпол равишда бузганлиги оқибатида мазкур ҳолат юз берган”, дейилади хабарда.
Тўқнашув пайтида тан жароҳати олган автомобиль ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи зудлик билан шифохонага олиб кетилган.