Чикагода юк поезди талон-торож қилинди (видео)
Олам
−
12 Октябрь
9291Кеча, 11 октябрь куни АҚШнинг Иллинойс штати Чикаго шаҳри ҳудудидан ўтаётган поезд ўнлаб одамлар томонидан талон-торож қилинди. Бу ҳақда ABC7 хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Иллинойс штатининг Жанубий Остин ҳудудида бир гуруҳ одамлар юк поездини талон-тарож қилган. Оломон бир нечта қутиларни очиб, ичидаги буюмларни ўғирлаб кетган. Гувоҳлар ҳам камида ўнлаб одам бу талончиликда иштирок этгани ва у полиция етиб келгунга қадар – бир соатга яқин давом этганини тасдиқлаган.
“Биз Цицерон кўчасидан ўтаётганимизда эркакларнинг юк поездларини очаётганини кўрдик ва мен ўзимга бу тўғри иш эмас, дедим”, дейди гувоҳлардан бири.
Маълум бўлишича, ўғрилар поезд ён темирйўлга алмашинувни кутаётган пайтда контейнерларни очишни бошлаган. Чикаго полицияси ҳодиса жойига тушдан кейин маҳаллий вақт билан соат 16:00 га яқин етиб келган ва улар қуролларини олиб, воқеа жойидан қочаётган автомобилга қарата ўқ узган.
Телеканалга кўра, темирйўлга бундай ўғирликлар бегона эмас. Ушбу поезд йўналишида сўнгги бир неча ой ичида одамлар юк поездларига иккинчи марта ҳужум қилган. Август ойида шаҳарнинг ғарбий томонидаги Лоулер ва Кинзи яқинида ўғрилар яна бир юк поездига ҳужум қилиб, ичидаги телевизорларни ўғирлаб кетган.
Маълум бўлишича, ҳозирда Чикаго полицияси терговни ўз қўлига олган. Воқеага алоқадор камида олти киши ҳибсга олинган ва айрим товарлар ўғрилардан қайтарилган. Айнан қандай буюмлар ўғирлангани ҳақида маълумот берилмаган.
“Темирйўл ўғриликлари жамоат хавфсизлигига, ходимларимизга ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга таҳдид солади”, дейди “Union Pacific” темирйўл компанияси вакили ўз баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Россиядан Тошкентга юборилган 7 цистерна бензинни ўғирлаган фуқаролар тергов қилинаётгани хабар қилинган эди. Улар вагонларнинг тепа қисмидаги люкига ўрнатилган тамғаларни кесиб, вагон люкларини очиб, бензинни ўз бошқарувларида бўлган нефть маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаган ва воқеа жойидан яширинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь