Тошкент вилоятида КамАЗ оралиқ масофани сақламагани сабабли 4 та автомобиль тўқнашди (видео)
3-саҳифа
−
26 Июнь
7261Тошкент вилоятида юк машинаси оралиқ масофани сақламагани оқибатида 4 та автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) содир бўлган. 2000 йилда туғилган Р.Н КамАЗ русумли юк машинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламагани ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмагани сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, 1 та Spark ва 1 та Lacetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда BYD, Spark va L9 иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь