Тошкент вилоятида қалбаки 55 млнни муомалага киритаётган шахслар ушланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент вилоятида қиймати 55 миллионга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киргизмоқчи бўлган шахслар жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Тафсилотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А. билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пулларни ясаб, уларни муомалага киргизиш мақсадида тайёрлаганида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан: 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер, 2 қути махсус қоғозлар, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашёлар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят қалбки пул

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг