Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган гильзалар топилди
3-саҳифа
−
04 январ 2024 17418 1 дақиқа
Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган 350 дона гильза аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
“Яллама” божхона постига кириб келган “Газель” русумли автотранспорт воситасидаги курьерлик жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилган.
Божхона кўриги натижасида автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида гўшт маҳсулотлари ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гильзалар борлиги фош бўлган.
"Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади бошқарма хабарида.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август