Тошкент вилоятида эркак пичоқлаб ўлдирилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент вилоятида 48 ёшли эркак бошқа бир эркакни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов қўшимча маълумотларни очиқлади. 

Қайд этилишича, кеча, 8 август куни соат 18:50 да Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси 102 хизматига Олмалиқ шаҳри Эҳтиром кўчасида жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шу заҳоти шаҳар ИИБ тезкор тергов гуруҳи ҳодиса жойга етиб борган. 

Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи 48 ёшли фуқаро Ойбек (исмлар ўзгартирилган), Олмалиқ шаҳрига ишлаш мақсадида келган. У шаҳар ҳудудида бундан 13 йил аввал ажрашиб кетган, ҳозирда Олмалиқ шаҳрида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Зиёданинг иккинчи турмуши 57 ёшли Аброр билан бирга кўриб қолиб, рашк ортидан жанжаллашган ва пичоқ олиб, Аброрнинг қорин қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда 57 ёшли фуқаро олган жароҳатлари билан Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасида вафот этган. Айбланувчи ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 28 ёшли эркак келишмовчилик сабаб 23 ёшли амакиваччасини пичоқлаб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг