Самарқандда эркак амакиваччасини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
08 Август 2023
9851Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 28 ёшли эркак келишмовчилик сабаб 23 ёшли амакиваччасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 август куни 16:00 ларда Пастдарғом тумани “Чортут” маҳалласида содир бўлган. Унда 28 ёшли Н.О. келишмовчилик сабаб 23 ёшли амакиваччаси С.M.ни ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида мазкур қотиллик муҳокамаси атрофлича ўрганилган ва таҳлил қилинган. Унда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари маҳалла аҳли иштирок этган.
“Ёшларнинг феъл-атвори, билими ва дунёқараши, жамиятда тутган ўрни, энг асосийси келажаги ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Нима учун кейинги вақтларда ёшлар жиноятчилиги ортди? Унинг сабаблари таҳлил қилинганда, аксарияти ёшларнинг касб-ҳунар ўрганмасдан, таълим олмасдан бекор юрганидан келиб чиқиши маълум бўлди”, дейди бошқарма бошлиғи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ука акаси билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь