Тошкент вилоятида 4 йилда битта иш ўрни очиш учун 24 минг доллар сарфланган

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишида охирги 4 йилда маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 трлн сўм инвестиция йўналтирилгани айтилди.

Таҳлилларга кўра, ажратилган ҳар бир млрд сўм эвазига Наманганда 12 та, Андижонда 11 та, Навоий ва Сирдарёда 8-9 тадан янги иш ўрни яратилган. Бу кўрсаткич Бухоро, Самарқанд ва Хоразмда 6-7 та, Қашқадарё ва Фарғонада 5 тага тўғри келган. Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида эса атиги 3-4 тани ташкил этган.

Аммо Тошкент вилоятига сўнгги 4 йилда йўналтирилган 950 млн доллар хорижий инвестиция ва банк кредитлари ҳисобига атиги 40 мингта янги иш ўрни яратилган. Яъни бир иш ўрни 24 минг долларга тўғри келмоқда. Наманган вилоятида эса 2 баравар кам маблағ сарфланиб, 52 мингта иш ўрни очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти иш ўрни

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг