Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
27 Август 2023
8500Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 3 та юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Бугун, 27 август куни соат таҳминан 03:30 ларда фуқаро Ж.Ж. Ангрен шаҳрида Shacman юк автотранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, Cobalt ва Volkswagen Crafter русумли юк машиналари билан тўқнашган. Шундан сўнг, Shacman йўл четида ҳаракатсиз турган MAN юк автомобилига урилиб тўхтаган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир йўловчи тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида машина пиёдани уриб юборганди. Жабрланувчи кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамай, вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь