Тошкент вилоятида 3 бола сувда чўкиб, ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
15 Июнь 2025 10073 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Паркент туманида 3 нафар вояга етмаган бола сув ҳавзасида чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 14 июнь куни вилоятнинг Паркент туманида содир бўлган. Болалар тумандан оқиб ўтувчи Паркентсойнинг қуриган ўзанида ҳосил бўлган кўлмакка чўмилишга борган. Чўмилиш пайтида 3 бола сувда чўкиб, ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилган.
Текширишда мутасадди ташкилотлар томонидан Паркентсой каналидаги сув оқим бўйлаб ҳосил бўлган, чуқурлиги тахминан 2 метрни ташкил этган, 20*40 м2 ўлчамдаги сув ҳавзасида тақиқловчи белгилар ўрнатилмагани, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмагани, ёхуд сунъий ташкил топган сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмагани аниқланган.
Ушбу воқеа бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 207- моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги 6-сонли мактабнинг икки нафар ўқувчиси сувда чўкиб, вафот этганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025