Тошкент вилоятида 17 ёшли наркотик курьери ушланди
3-саҳифа
−
26 Июль
4503Тошкент вилоятида 17 ёшли наркотик курьери ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2007 йилда туғилган фуқаро назоратдаги харидорга 70 дона “Аминометил” ҳамда 3 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 млн 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Унинг ёнидан яна шу каби 7 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, мазкур дориларни назоратдаги харидорга 1981 йилда туғилган шахс етказиши керак бўлган, аммо ота бу иш учун 17 ёшли фарзандини юборган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ота-боланинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада 9,8 минг дона “Зардекс”, 250 дона “Аминометил” ҳамда 15 дона “Тропикамид” (қора бозордаги нархи 857 млн сўмлик) кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари сотиш мақсадида хонадонда сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 251/1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда уйида қурол ва гиёҳванд моддалар сақлаган 58 ёшли эркак ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь