Тошкент вилоятида 144 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 144 минг АҚШ доллари эвазига, Самарқанд вилоятида 15 минг АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги департаментнинг  бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Р.Х. Юқори Чирчиқ тумани “Бирлик” маҳалласидаги “Р.Т.” МЧЖга қарашли 7,8 гектар ер майдонини фуқаро М.Х.га 144 000 АҚШ долларига сотишга келишган. У гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департамент ҳамда Самарқанд вилояти ДХХ бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.Ф. ўғли Ш.Ф.нинг Самарқанд туманидаги “Қ.М.” фермер хўжалигининг 15 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Х.Ф.га ҳар бир гектарини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Оҳангарон туманида жойлашган чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари жами 420 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 700 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 100 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Оҳангарон ер сотиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг