Тошкент вилоятида 129 гектар майдон ёниб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий инспекциялари томонидан олиб борилган назорат вақтида ҳудудда 129 гектар ер майдони ёниб кетгани аниқланди.

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабарига кўра, ўрганиш давомида сомон пояларининг ёқилиши натижасида жами 40 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Айрим тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг табиатга нисбатан нооқилона муносабатлари натижасида 129 гектар ер майдони ёниб кетган. Натижада атроф-муҳитга 113 млн 178 минг 492 сўм миқдорда зарар етказилган.

Барча қонун бузулиш ҳолатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни ундириш бўйича тайёрланган материаллар суд органларига қонуний қарор чиқариш учун йўналтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг