Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими $20 минг пора билан қўлга тушди

3-саҳифа 9843
image

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими ер олишда ёрдам бериш учун пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ер майдонини электрон аукцион савдосида ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бу хизмати эвазига у харидордан 35 минг АҚШ доллари талаб қилган ва шундан 20 минг долларини аванс сифатида олган вақтида ушланган.

Аввалроқ Бўстонлиқ туманида Президент фармони билан ажратилган ерни 800 минг долларга сотаётган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 360
Рейтинг: 3
t
×