Президентнинг махсус фармони билан ажратилган ерни $800 мингга сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида махсус фармон билан ажратиб берилган ер майдони 800 минг АҚШ долларига пуллаб юборилаётганда тўхтатиб қолинди.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида яшовчи, 1964 ва 1970 йилларда туғилган икки нафар шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган. Сўнг ўзларига тегишли бўлмаган 4 гектар ерни унга 800 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

Гап шундаки, мазкур ер майдони Президентнинг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2021 йил маҳаллий МЧЖга инвестиция киритиш шарти асосида кўп қаватли турар-жойлар, коттежлар ҳамда маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ажратиб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ер савдоси

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг