Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2024 15418 1 дақиқа
Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси фуқарога кредит ажратишда кўмаклашиш эвазига пора олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Бўка туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаган шахс “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бермоқчи бўлган. Мансабдор фуқародан ушбу иш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси аввал ҳам судланган ва бу ишидан хулоса чиқармаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 200 млн сўмни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь