Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди
Жамият
−
14 Сентябрь
8286Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди. Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги тегишли қарори жорий йилнинг 9 сентябрь куни қабул қилинди.
Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоят ҳокимлиги бир ой муддатда бош бошқармага тегишли бино ва иншоотлар, автотранспорт воситалари ҳамда товар-моддий активларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, Тошкент вилояти ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилишини таъминлайди.
Шунингдек, тугатилаётган штат бирликлари ҳисобидан 20 та штат бирликлари ва иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар Чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ўтказилади.
Маълумот учун, 2019 йил 21 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 931-сонли қарори қабул қилинганди. Бошқарма тугатилиши билан ушбу қарор ҳам ўз кучини йўқотди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ободонлаштириш ходимлари томонидан чинор дарахтлари кесиб ташлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси