Тошкент вилояти ИИББ ҳукумат қарорини бузиб Malibu-2 сотиб олдими? Аксилкоррупция агентлиги изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Malibu-2 автомобили харид қилгани ҳақида хабар тарқалди. Унда ушбу харид Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари”га зид бўлиши мумкинлиги айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиб, натижаларини маълум қилди.

Агентлик давлат органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ортиқча бюджет харажатларининг олдини олиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари” тасдиқланганини эслатган.

“Мазкур қарорнинг 9-бандида, қарор талабларининг амал қилиши мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган”, дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker русумли автомобилларни сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг