“Бизда қиш тугул, ёзда ҳам “свет” йўқ”. Аҳоли Зойир Мирзаевга эътироз тўла мурожаат йўллади

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Зангиота тумани аҳолиси “свет”, газ, сув ҳамда йўл масаласида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва туман ҳокимига видеомурожаат йўллади. Ушбу видеомурожаат QALAMPIR.UZ'га келиб тушди.

“Биз Зангиота тумани “Туропобод” маҳалласидан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва туман ҳокимига мурожаат қилмоқдамиз. Биз ўзи Зангиота тумани харитасида бормизми? Нафақат ҳозирги вақтда, балки ёзда ҳам газ, “свет” муаммолари мавжуд. Оилаларимизда болалар, қариялар бор. Улар касал бўлмоқда”, дейди мурожаатчилардан бири.

Уларнинг қайд этишича, ҳамма солиқлар тўланган. Шунингдек, улар ҳокимларни ушбу маҳаллага келишини сўраган.

“Аҳоли уй-жойини сотиб кўчиб кетсинми? Ферма, молхоналар қурасизларми? Фермаларда “свет” бор, лекин аҳолида йўқ. Фермалардан фойда кўпроқ келгани учун шундайми?” дейди мурожаатчилар.

Уларнинг сўзларига кўра, туман “электросет”га бир неча бор қўнғироқ қилинган. Аммо жавоб олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 январь куни Президент ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилган эди. Ушбу йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга огоҳлантириш берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Зангиота “свет”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made