Президент Мирзаевга огоҳлантириш, Хидоятовга “ҳайфсан” берди
Жамият
−
16 Январь 2023
16585Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга огоҳлантириш берди. Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов эса “ҳайфсан” олди. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳридаги энергетик инқироз қаттиқ танқид қилинди, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.
Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15