Тошкентда бир ойлик чақалоғини сотган она ушланди
3-саҳифа
−
11 Июль 2022
6175Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида оналар болаларини сотиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.Ш. жорий йилнинг 15 июнь куни туғилган фарзандини 35 минг АҚШ долларига сотиб, келгусида болани қайтариб олиш учун даъво қилмаслик бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ушланган. Шунингдек, унинг мазкур ноқонуний ҳаракатини амалга оширишида ёрдам бергани учун 200 АҚШ доллари олган туғуруқхона шифокори ҳам қўлга олинган.
Бошқа ҳолатда эса ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Боёвут туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 йилда туғилгн Х.Д. ўзининг 4 яшар ўғлини 16 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси