Тошкент ва Самарқандда жами 23 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жами 23 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 1 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 16 нафар бемор ҳамда Самарқанд вилоятида 7 нафар бемор соғайиб чиқди. Улар соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тошкентда соғайганларнинг 8 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Наманган вилоятидан, Сирдарё, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг 6 нафари Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 10 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 11 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Шунингдек, Самарқандда соғайганларнинг барчаси Самарқанд вилояти (6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд тумани)дан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.

Маълумот учун, бугун айни пайтга мамлакатда 49 нафар бемор тузалиб, жами коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2075 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг