Тошкент ва Навоийда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
13 Июль 2020
9305Бугун, 13 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167 нафарга ошиб, 13360 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари эса Навойи вилоятида барчаси аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 58 фоиз) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда 5446 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 62 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси