Тошкент ва Навоийда 28 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
10 Июнь 2020
4648Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида жами 28 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 20 нафар ва Навоий вилоятида 8 нафар, жами 28 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 49 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Улар орасида тожикистонлик бир нафар 40 ёшли фуқаро ҳам бор.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1572 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1592 нафарга етиб, даволанаётган беморлар сони 847 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Навоий вилоятида бугун 8 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 150 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда 92 нафар бемор ушбу инфекцияга қарши шифо олмоқда.
Маълумот учун, айни пайтга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар 4591 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар сони эса 3532 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь