Тошкент ва Москва ўртасида парвозлар сони кўпайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистон ва Россия авиация раҳбарияти Москва-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 25 рейсдан 39 тагача оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия Ҳаво транспорти федерал агентлиги сайти хабар берди.

Ўзбекистон томонидан парвозлар “Uzbekistan Airways” AЖ ва “Qanot Sharq” авикомпаниялари, Россия томонидан “Aэрофлот”, “Sibir” ва “Utair” авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Россиянинг Тошкентга парвоз қиладиган авиакомпаниялари рўйхати янги рейслар тақсимланиши ортидан кўпайиши мумкин.

“Икки давлат пойтахтлари ўртасида мунтазам парвозлар сонининг кўпайиши икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўловчилар ташишга бўлган талабни қондиришга ижобий таъсир кўрсатади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг