Тошкент ва Қашқадарёда 100 га яқин бемор коронавирусдан соғайиб чиқди
Жамият
−
28 Июнь 2020
9211Бугун, 28 июнь куни Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3119 нафарга етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қашқадарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2463 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.
LiveБарчаси