Тошкент шаҳрида машина ювган эркак жаримага тортилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ичимлик сувида машина ювган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, Юнусобод тумани “Аҳмад Дониш” МФЙ қурилиш компанияларидан бирининг ишчи ходими ичимлик сувида машина юваётгани акс этган хабар тарқалди. Ўрганиш натижасида ишчи ходимга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси (Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш)га биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланган.

Шунингдек, шу ва шунга ўхшаш ҳолат қайта содир этилмаслиги юзасидан фуқарога нисбатан давлат инспекторлари томонидан қатъий огоҳлантириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича тариф нархлари қимматлашгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, Тошкент вилоятида 20 августдан бошлаб 1 кб метр ичимлик суви нархи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз) оширилди. Ушбу кўрсаткич “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ томонидан аҳолига етказиб бериладиган сув нархига нисбатан олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ичимлик суви жарима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг