Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилди
Жамият
−
16 Июль 2020
9022Тошкент шаҳри ва вилоятида эпидемиологик вазият кескинлашгани туфайли Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилинди.
Бу ва бошқа чора-тадбирлар ҳақида Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 14 кунлик карантин режимида карантинга олинган 198 объектлар қўриқловига жами 1862 нафар, 14128 та уй хонадонларга эса 5880 нафар ҳодим жалб қилинган. Республикада 79 238 нафар фуқаро карантинда сақланмоқда. Уларнинг 21 738 нафари стационар шароитда, 57 500 нафари эса уй шароитида карантин муддатини ўтамоқда.
Шунингдек, кундалик равишда 4807 нафар миллий гвардия шахсий таркиби коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекитон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланб ўтказилган йиғилишда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь