“Тошкент шаҳар сув таъминоти” директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора билан ушланди

3-саҳифа 4668
image
-

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи фуқародан 3 млн сўм пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 16 март куни фуқаро А.Э. ИИВга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олиб, бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатганлигини ва ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар “Сувсоз” бошқармасига мурожаат қилганида, корхонанинг “Миролим” исмли ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганлигини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн сўм беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган. Фуқаро ходимга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни тезкор тадбир ўтказилган. Натижада “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. Учтепа ҳокимлиги яқинида ариза муаллифи А.Э. дан 3 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушланган шахс ушбу пулларни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганлигини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган.

17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан, 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 17 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Р. ва Ҳ.М. Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×